Қозоғистон Арманистонга гўшт экспорт қилади

ASTANA. Kazinform - Ериванга дастлабки 20 тонна музлатилган чўчқа гўшти экспорт қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.

Казахстан теперь экспортирует мясо в Армению
Фото: Минсельхоз РК

Экспортчи Шимолий Қозоғистоннинг EMC Agro компанияси бўлди. Корхона учун бу хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорликнинг биринчи тажрибаси, чунки шу кунгача МЧЖ маҳсулотлари фақат Қозоғистонда сотилган.

«Грузияга чўчқа гўшти экспорти бўйича ҳам музокаралар олиб бордик. Шундай кунларнинг бирида бу юртга дастлабки 20 тонна гўшт ҳам жўнатилади. Буни Қозоғистон учун катта воқеа деб аташ мумкин, чунки бу бозор биз учун эндигина очиляпти. Арманистон ва Грузия биздан ҳар ой 400 тоннагача гўшт сотиб олишга тайёрлигини билдирган. Дарвоқе, корхонамиз ҳар ойда мамлакатимизда 700-800 тонна чўчқа гўшти сотади. Яъни, агар биз ушбу икки йўналиш билан узоқ муддатда ҳамкорлик қилсак, маҳсулотнинг 50 фоизи хорижга кетади”, — дейилади компания хабарида.

Ундан ташқари, дунёдаги энг йирик чўчқа гўшти истеъмолчиси Хитой билан ҳамкорлик кўриб чиқиляпти. Жорий йил ёзда Хитой гўшт ассоциацияси вакиллари компаниянинг саноат мажмуасига ташриф буюрдилар. Ишлаб чиқаришни кўздан кечиргандан сўнг, уюшма йилига 20 минг тонна чўчқа гўшти импорт қилишга қизиқиш билдирди.

Аввал Қозоғистон БААга қўй гўшти экспорт ҳажми икки баробарга ошгани ҳақида хабар қилинган эди.

 

Сўнгги хабарлар