Қозоғистон Афғонистонга автомобиль экспорт қилади

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Афғонистонга маҳаллий автомобилларни етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Алматида бўлиб ўтган бизнес-форум чоғида ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Алматидаги мухбири Алма Муқанова.

машина зауыты
Фото: ҚР Ҳукумати

“Афғон томонининг таклифига кўра, биз Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Афғонистонга етказиб бериш, сўнгра уларни Афғонистондаги сервис марказлари билан бирга жойлаштириш масаласини кўриб чиқишга тайёрмиз”, – деди у.

2024 йилнинг биринчи ярмида республикада умумий қиймати 1,6 миллиард доллар бўлган 62 минг 435 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.

Жуманғарин Афғонистон делегациясининг Қозоғистонга ташрифи якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш вазифаси билан “Йўл харитаси” имзоланганини айтди.

Бунгача Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 330,7 миллион долларга етганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар