Костенко номидаги конда 32 нафар кончи ҳалок бўлгани аниқланди

Сўнгги маълумотларга кўра, Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада 32 нафар кончи ҳалок бўлгани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Костенко номидаги конда 32 нафар кончи ҳалок бўлгани аниқланди
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Бироз вақт олдин 28 кончининг жасади топилгани, 18 киши қидирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Афсуски, кончилар қурбонлари сони ортиб бормоқда.

Айни дамда “АрcелорМиттал Темиртау” акциядорлик жамиятига қарашли Костенко конида юз берган авария оқибатида 14 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда “АрcелорМиттал Темиртау” АЖ кўмир департаменти кадрлар бўлими директори Еркебулан Муқанов маълум қилди.

Костенко номидаги конда 32 нафар кончи ҳалок бўлгани аниқланди
Фото: Kazinform

“Ҳозир конда 32 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Бир соат олдинги маълумотларга кўра, 6 кишининг жасади олиб чиқилган. 14 кишини қидириш давом этмоқда”, – деди Е. Муқанов Kazinform мухбири билан суҳбатда.

Костенко номидаги конда 32 нафар кончи ҳалок бўлгани аниқланди
Фото: Kazinform

Аввал хабар қилинганидек, шахтадаги ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” билан судга қадар тергов ҳаракатлари бошланган.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Бош вазир Алихан Смаилов раислигида ёнғин сабабларини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Сўнгги хабарлар