12:25, 18 Ноябрь 2023 | GMT +5
Костенко конидаги ҳалокат: Хонанда Димаш ёш болали 20 оилага 20 миллион тенге хайрия қилди
Хонанда Димаш Қудайберген Қарағандидаги конда оталари вафот этган ва вояга етмаган фарзандлари бор 20 оилага 20 миллион тенге ўтказди, деб хабар беради Кazinform.
Костенко конида ҳалок бўлган 46 нафар фуқаронинг оила аъзоларига давлат ҳам, хусусий тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатмоқда.
Таниқли хонанда Димаш Қудайберген бу оилаларга хайрия қилишдан четда қолмади. Ўша бахтсиз ҳодисада оталари вафот этган, вояга етмаган болалари бўлган 20 оилага 1 миллион тенгедан ўтказиб берди.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни соат 02:33 да Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада авария юз бериб, 46 нафар кончи ҳалок бўлган эди.
Ушбу фожиали воқеа муносабати билан 29 октябрь Қозоғистонда Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.