Костенко конидаги ФВ: Портлаш тўлқини 2 километрга етган

Костенко конидаги ФВ: Портлаш тўлқини 2 километрга етган
Фото: Очиқ манбадан олинган

Костенко конидаги портлаш тўлқини 2 километрга етди. Бу ҳақда минтақавий брифингда ҳарбийлаштирилган фавқулодда қутқарув профессионал хизматлари Республика марказий штабининг Қарағанди бўлими директори ўринбосари Геннадий Силинский маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Портлаш тўлқини 2 километрни ташкил этди. Кон 9 октябрдан 30 октябргача текширилиши керак эди. Аввалги текширишлар натижасида 200 дан ортиқ қонунбузарликлар аниқланган. Асосий қоидабузарлик газ миқдорини назорат қилишнинг сифатсизлигидир. Бундай шароитда тегишли назорат йўқ”, – деди Геннадий Силинский.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада ёнғин содир бўлиб, 33 нафар кончи ҳалок бўлган.

Давлат раҳбари кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, 29 октябрь Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар