10:50, 31 Январь 2020 | GMT +6
Коронавирус Ҳиндистонга ҳам етиб борди
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистоннинг Керала штати Триссур округида янги турдаги коронавирус юқтирган одам рўйхатга олинди. Вирус яқиндагина Хитойнинг Ухан шаҳридан келган ҳиндистонлик талабадан аниқланган, деб хабар беради Kazinform India Todayга ҳавола қилиб.
У Ухан университетида таҳсил олади. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор, изоляцияланган ҳолда даволанмоқда.
Керала соғлиқни сақлаш вазири К.К.Шайлаянинг айтишича, лабораторияга юборилган 20 та пробанинг биттасида коронавирус аниқланган.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Ҳиндистон ҳукуматидаги амалдорлардан бири Ухан шаҳридаги ҳиндистонликларни ватанига қайтариш рационал қарор эмаслигини таъкидлаган.
Аввал хабар қилганимиздек, Хитойда кеча бир сутка ичида 2019-nCov коронавируси туфайли 43 одам ҳалок бўлди, 1982 одам уни юқтирганлиги тасдиқланди, жами касалланганлар сони ўн мингга яқинлашган.