09:47, 31 Январь 2020 | GMT +6
Хитойда коронавирус туфайли бир кунда 43 одам ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойда кеча бир сутка ичида 2019-nCov коронавируси туфайли 43 одам ҳалок бўлди, 1982 одам уни юқтирганлиги тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform ХХР Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитасига ҳавола қилиб.
43 ҳолатдан 42таси янги коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй провинциясида (Ухан шаҳридада – 30 одам) қайд этилди. Хубэй провинциясидан ташқари яна бир одам Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинциясида вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра Хитойда 9692 одам коронавирус юқтирган. Шундан 213 нафар одам ҳалок бўлган. 171 одам касалхонадан соғайиб чиққан. Ҳозирда Хитойда 15 мингдан зиёд одамнинг касаллик белгилари коронавирус юқтирган одамникига ўхшайди, аммо уларнинг диагнозлари тасдиғини топганича йўқ. 100 мингдан зиёд одам карантинда.