Қорақалпоғистонда давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди. Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Бухоро буғуси
Фото: ЎР Экология вазирлиги

Қайд этилишича, ўрганиш давомида битта эркак ва иккита урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилганлиги маълум бўлди. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди.

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Ҳозирда Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди текиширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

Сўнгги хабарлар