Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 11 мингдан ошди
ASTANА. Кazinform — Конго Демократик Республикасида Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 11 мингдан ошди. Касалликдан вафот этганлар сони 5,4 мингга етди, деб хабар беради Report.az.
Бу кўрсаткичлар мамлакат ҳукумати томонидан эълон қилинган маълумотларда акс этган.
Расмий маълумотларга кўра, Конго Демократик Республикасида 11 042 киши Эбола вирусини юқтирган. Касалликдан вафот этганлар сони 5387 кишига етди.
2026 йил май ойида бошланган эпидемия мамлакатнинг 26 провинциясидан саккизтасига тарқалди.
Кўлами жиҳатидан ҳозирги эпидемия тарихда 2014-2016 йилларда Ғарбий Африкада қайд этилган Эбола эпидемиясидан кейин иккинчи энг катта эпидемия ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Конго Эбола тарқалишини прогноз қилиш учун мобиль маълумотлардан фойдаланишни бошлади.