Кондаги авария: Ўзбекистон ҳам Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирмоқда

Кондаги авария: Ўзбекистон ҳам Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирмоқда
Фото: Kazinform

Умумхалқ мотам куни эълон қилиниши муносабати билан бугун Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида мамлакат Давлат байроғи туширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Хорижий дипломатлар, Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари, жамоатчилик вакиллари кон ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, бутун Қозоғистон халқига ўз қўллаб-қувватлашларини изҳор этиб, элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига ўз ёзувларини қолдирди.

Кондаги авария: Ўзбекистон ҳам Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирмоқда
Фото: Kazinform

“28 октябрь куни Қарағанди конида юз берган фожиа ҳақидаги хабарни қайғу билан қабул қилдик. Биз кўпларнинг ҳаётига зомин бўлган бу воқеани қозоқ халқи билан бирга бошдан кечирмоқдамиз. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда дўст қозоқ халқига ҳамдардлик билдираман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, – деб ёзади Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич Ҳамдардлик китобида.

Кондаги авария: Ўзбекистон ҳам Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирмоқда
Фото: Kazinform

Эслатиб ўтамиз, Қарағанди вилоятидаги Костенко конида содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан 29 октябрь Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинган.

Бундан ташқари, Соат 15:00 ҳолатига кўра, Костенко шахтасида 42 кишининг жасади топилди, 4 нафар кончини қидириш давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар