Колумбиядаги қуролли тўқнашувда 80 киши ҳалок бўлди
BOGOTA. Kazinform – Норте-де-Сантандер департаментида Миллий озодлик армияси (ELN) ва Колумбия инқилобий қуролли кучларининг (FARC) собиқ аъзолари ўртасидаги жангларда 80 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Anadolu.

Норте-де-Сантандер губернатори Уильям Вилямизар журналистларга вазият жуда ачинарли эканини айтди.
“80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди. Можаро жойида тинч аҳоли ҳам бўлган”, – деди у.
Губернатор зудлик билан гуманитар коридор яратиш ва ҳаводан ёрдам кўрсатишга чақирди. Аҳоли пунктлари орасида оммавий миграция бошланган.
Вильямизарнинг сўзларига кўра, 10 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Кўплаб оилалар, жумладан, болалар ва ёшлар, ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб, можаро зонасидан қочиб кетишмоқда.
Кататумбо ҳудудидаги барча мактаблар хавфсизлик нуқтаи назаридан 20 январдан ёпилади.
Президент Густаво Петр можаро ҳудудига ташриф буюриб, маҳаллий расмийлар ва юқори мартабали ҳарбийлар билан учрашди. У қўшинларга зудлик билан жамоат хавфсизлигини тиклашни буюрди.
ELN ва FARCнинг собиқ аъзолари ўртасидаги можаро 16 январь куни кокаин плантациялари ва гиёҳванд моддалар контрабандаси йўлларини назорат қилиш учун бошланган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Колумбиядаги авиаҳалокатда 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.