Колумбиядаги авиаҳалокатда 10 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Колумбия шимоли-ғарбида енгил самолёт қулаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Антьокия департаменти рискларни бошқариш бюроси директори Карлос Риос Пуэрта маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.

ұшақ
Фото: Валерий Бугаев

Чоршанба куни ғойиб бўлган Pacifica Travel самолёти Колумбия шимоли-ғарбидаги Антьокия департаментининг қишлоқ ҳудудига қулаган. Самолёт бортида икки экипаж аъзоси ва саккиз йўловчи бўлган.

“Афсуски, омон қолганлар йўқ. Воқеа жойида 37 нафар ходим ишламоқда. Биз жасадларни олиб чиқишни ўз ичига оладиган икиинчи босқични тезлаштирмоқдамиз”, – деди К.Риос Пуэрта.

Унинг сўзларига кўра, ҳалокатга учраган самолётдан инсон жасадларини олиб чиқиш жараёни ноқулай об-ҳаво туфайли вертолётлардан фойдаланиш имкони йўқлиги сабабли мураккаблашмоқда.

“Биз бу жараённи имкон қадар тез ва самарали ўтказиш устида ишлаяпмиз”, – дея қўшимча қилди расмий.

Колумбия Транспорт вазирлиги ва Фуқаролик авиацияси маъмурияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш ишлари бошланган.

Сўнгги хабарлар