Қизларга мотивация беради – Саида Мирзиёева Диёра Келдиёровани табриклади
ASTANА. Кazinform - Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёровани Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада - 2024нинг олтин медали билан табриклади.
“Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди — Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз илк олтин медални қўлга киритди!
Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медаль олган илк аёл спортчи!
Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.
Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медаль” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир!”, - деб ёзди С. Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова Олимпиаданинг финал баҳсида аёллар ўртасида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида косоволик Дистрия Красничи билан беллашиб, ғалаба қозонган эди.