Қизилўрда: Абай ва Досан аҳоли пунктларига газ қўшилди

газ
Фото: "QazaqGaz"

«QazaqGaz» миллий компаниясига қарашли «ҚазТрансГаз Аймақ»АЖ Қизилўрда шаҳрининг Абай ва Досан аҳоли пунктларини табиий газга улади, деб хабар беради Kazinform.

Бугунги кунда Абайда 2519 нафар, Досанда 873 нафар аҳоли истиқомат қилади.

газ
Фото: "QazaqGaz"

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли юқорида қайд этилган аҳоли пунктларида 592 та хонадонга табиий газ етказиб бериш имконияти пайдо бўлди.

газ
Фото: "QazaqGaz"

Бугунги кунда «ҚазТрансГаз Аймақ»нинг Қизилўрда ишлаб чиқариш филиали вилоятдаги 130 мингдан ортиқ истеъмолчи, 2 минг 496 коммунал-маиший ва 224 йирик корхонани газ билан таъминланиб келмоқда.

Сўнгги хабарлар