Қишки Универсиада: Қозоғистон хоккейчилари иккинчи ғалабасига эришди

None
ASTANA. Kazinform - Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2023 йилги қишки Универсиадада иккинчи ўйинини Венгрияга қарши ўтказди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Учрашув давомида қозоғистонлик хоккейчилар муваффақиятли ўйнашди. Биринчи бўлимда рақиблар дарвозасига бешта шайба киритилди.

Иккинчи бўлимда қозоғистонлик хоккейчилар рақиб дарвозасига яна учта шайба киритишди.

Учинчи бўлимда эса томонлар биттадан шайба киритишди.

Шу тариқа, Қозоғистон талабалар терма жамоаси 9:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қозоғистонлик хоккейчилар «В» гуруҳида Жанубий Корея, Венгрия, Буюк Британия, Словакия ва АҚШ терма жамоалари билан куч синашади.

Бунгача 12 январ куни қозоғистонлик хоккейчилар Жанубий Кореяни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Энди улар 16 январ куни Буюк Британия, 17 январда Словакия ва 18 январда АҚШ билан куч синашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар