Қирғизистонда сув тошқини пайтида йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди
ASTANА. Кazinform - Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Ноокат тумани, Апшир Ота қишлоғида икки яшар боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kabar ахборот агентлиги.
Вазирлик маълумотларига кўра, тезкор қидирув тадбирлари натижасида боланинг жасади кеча соат 15.50 да топилган. Маҳаллий аҳоли болани топиб, Ички ишлар вазирлигига топширган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг шахсини аниқламоқда.
Тошқин қурбонлари сони 10 кишига етди.
“Бугун қидирув ишларига 85 нафар қутқарувчи ва 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли сафарбар этилди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ноокат туманида сув тошқини оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Сув тошқинлари йўлларни ювиб кетган, кўприклар ва электр подстанцияларини вайрон қилган. Апшир Ота дам олиш маскани ва Кезарт яйловида 1400 га яқин одам сув тошқини ўртасида қолган. Кейинроқ улар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолётида эвакуация қилинган.
Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу воқеа муносабати билан Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.