Қирғизистоннинг Ноокат туманидаги сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

Қутқарувчилар
Фото: Kабар

ASTANА. Кazinform - Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг Ноокат туманида содир бўлган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди, деб хабар беради ушбу мамлакатнинг Kabar агентлиги.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Абшир-Ота қишлоғида кичик боланинг жасади топилиб, полицияга топширилган. Ҳозирда боланинг шахси аниқланмоқда.

Сув тошқинлари қурбонларини қидириш учун 373 киши сафарбар қилинган.

Бунгача Қирғизистондаги вайронкор сув тошқинлари оқибатида қозоғистонлик болалар қурбон бўлгани ҳақида маълум қилинди.

Шунингдек, Ўш вилоятининг Ноокат туманидаги сув тошқинлари оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани, яна икки киши бедарак йўқолганлиги маълум қилинган.

Сўнгги хабарлар