Қирғизистонда ОАВда туҳмат ва ҳақорат учун жарима миқдори камайтирилди

BISHKEK. Kazinform - Парламентнинг Қонунчилик, ҳуқуқ-тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ОАВ ва интернетда ҳақорат ёки туҳмат учун жарима тўлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қирғизистонда ОАВда туҳмат ва ҳақорат учун жарима миқдори камайтирилди
Фото: Алина Тулеубаева/Kazinform

Оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида ҳақорат ёки туҳмат учун қонун лойиҳасида дастлаб жисмоний шахсларга 1000 БҲМ (100 минг сом), юридик шахсларга 2000 (200 минг сом) БҲМ миқдорида жарима солиш назарда тутилган эди.

Узоқ муҳокамалардан сўнг жисмоний шахслар учун жарима миқдори 20 минг сом, юридик шахслар учун 65 минг сомгача камайтирилди. Киритилган таклифларга кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни кейинчалик ишларни судга ўтказиш йўли билан кўриб чиқади.

Қирғизистонда интернетдаги туҳмат ва ҳақорат учун юқори жарималар жорий этиш таклиф қилинаётгани аввалроқ хабар қилинган эди. Бундан ташқари, мамлакатда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини бузганлик учун давлат мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш режалаштирилмоқда.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар