Қирғизистонда ОАВ ва интернетда ҳақорат ва туҳмат учун жазо кучайтирилади

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақорат учун юқори жарималар жорий этиш ниятида. Жогорку Кенешнинг Қонунчилик, ҳуқуқ-тартибот, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси “Қирғизистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ижтимоий тармоқ
Фото: freepik

Қонун лойиҳасида оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида ҳақорат ёки туҳмат учун жисмоний шахсларга 1000 БҲМ(100 минг сом), юридик шахсларга 2000 БҲМ (200 минг сом) миқдорида жарима солиш назарда тутилган.

Қирғизистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиқовнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги постлар остидаги туҳмат ёки ҳақоратомуз мазмундаги изоҳлар учун ҳам жавобгарлик назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда интернетдаги туҳмат ва ҳақорат учун жазони кучайтириш таклиф қилинаётгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, мамлакатда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини бузганлик учун давлат мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, меҳнат миграциясига кетаётган ота-оналарга фарзандларини васий ва ҳомийларни аниқламай қолдирганликлари учун жарима солиш таклиф этилмоқда. Мактабларда пул йиғиш учун жарима жорий этилади.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар