08:41, 26 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланди
ASTANA. Kazinform — Қўшни давлат президенти тегишли қонунни имзолади. Энди электрон сигарет олиб келган ва ундан фойдаланганлар жаримага тортилади. Бу ҳақда 24 kz ёзган.
Жисмоний шахслар учун жариманинг миқдори 10 минг сомни ташкил этади. Бу тенгеда - 57 минг тенгедан ортиқ бўлади.
Юридик шахслар эса 6 баробар кўпроқ тўлайдилар. Тақиқланган моддаларни мамлакатга олиб кирганларга жазо қаттиқ. Улар катта миқдорда жарима, бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилгача муайян фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш ва икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.