Қирғизистонда байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонун кучга кирди

Қирғизистонда байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонун кучга кирди
Фото: Кabar

Қирғизистонда 22 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун кучга кирди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Қонун Қирғизистон Республикасининг асосий давлат рамзларидан бири – мамлакат байроғини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган. Қабул қилинган ҳужжатда давлат байроғидаги қуёш нурларининг шакли тўлқинсимондан тўғрига ўзгартирилди.

Аввалроқ, 20 декабр куни Қирғизистон парламенти депутатлари “Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда муҳокамасиз қабул қилгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар