12:53, 20 Декабрь 2023 | GMT +5
Қирғизистонда давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди
Қонун лойиҳасини 59 депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, яна беш нафар депутат қарши овоз берди.
Қирғизистон Республикасининг миллий рамзини ўзгартириш таклифи билан спикер Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов чиқди.
Овоз беришдан сўнг палата раиси ўз ҳамкасбларини байроққа ўзгартириш киритилгани билан табриклади.
Хабар берганимиздек, қонун лойиҳаси Қирғиз Республикасининг асосий давлат рамзларидан бири – Қирғиз Республикаси байроғини такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, байроқдаги тўлқинсимон нурларнинг шаклини тўғри чизиқларга ўзгартириш таклиф қилинмоқда.