Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси масаласини қачон якуний ҳал қилади

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси масаласи 2025 йил январи охиригача ҳал бўлади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

чегара
Фото: Anadolu Ajansı

Қирғизистон Республикаси Вазирлар кабинети раиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, айни пайтда Қирғизистон-Тожикистон чегарасини тавсифлашни якунлаш бўйича фаол босқич давом этмоқда.

— Бутун чегара чизиғи бўйича келишувга эришилди, 50 километрга яқин қолган. Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш комиссияси Бишкекда. Ўйлайманки, январ ойи охиригача тавсифлаш бўйича ишлар якунланади, — деди махсус хизмат раҳбари.

Қамчибек Ташиев Наврўз байрамига қадар Қирғизистон ва Тожикистон президентлари ратификация хужжатларини имзолаб, нота алмашишларига умид билдирди.

— Шундай қилиб, икки давлат ўртасидаги давлат чегараларини аниқлаш бўйича барча ишлар қонуний якунланади, — дея хулоса қилди Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон ўзаро келишувга эришгани ва қўшма давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлашни тўлиқ якунлагани хабар қилинганди. Икки давлат ҳукумат делегацияларига Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнини бошлаш топширилди.

Шунингдек, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари давлат чегараси масалаларини муҳокама қилдилар

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар