Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари давлат чегараси масалаларини муҳокама қилдилар
ASTANA. Kazinform – 8 январь куни Қирғизистон бош вазири Адилбек Қосималиев, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Қирғизистон Республикаси Вазирлар кабинети матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув уч мамлакат давлат чегаралари туташган жойда бўлиб ўтган. Томонлар Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар юзасидан музокаралар олиб борди.
Ҳукумат раҳбарлари мамлакатларнинг савдо, логистика, сув-энергетика ва маданий-гуманитар каби муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидладилар. Трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш уч мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмига айланади.
Учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш жараёни якунлангани ҳамда “Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида”ги шартномага ратификация ёрлиқлари алмашинуви таъкидланди.
“2024 йил 4 декабрдаги Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси тўғрисидаги шартномада Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш жараёнини якунлашнинг алоҳида аҳамияти ва ишчи гуруҳларнинг якуний ҳужжатларни тезкорлик билан тайёрлаш зарурлиги қайд этилган”, – дейилади хабарда.