Қозоғистон ва Қирғизистон сув иншоотларидан фойдаланиш бўйича протокол имзолади
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон-Ота шаҳрида Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси комиссиясининг 34-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform Қирғизистон Республикаси Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигига таяниб.


Тадбир давомида икки давлат делегациялари аъзолари қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар:
Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро манбалар ва иншоотлар учун сув олиш жадвалларини бажаришнинг бориши тўғрисида;
жорий йилнинг 20 июль ҳолатига Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро объектларда бажарилган ишлар ҳажми тўғрисида;
Қозоғистон Республикасининг Чу ва Талас дарёларида давлатлараро фойдаланиш учун сув хўжалиги тузилмаларини эксплуатация қилиш ва таъмирлашни биргаликда молиялаштириш тўғрисида;
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Чу ва Талас дарёларида давлатлараро фойдаланиш учун сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тўғрисидаги 2000 йил 21 январдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
Чу дарёсидаги Чумиш гидротехника мажмуасини бошқариш ва ундан фойдаланиш режимига оид икки томонлама ҳужжатни ишлаб чиқиш ва бир қатор бошқа масалалар тўғрисида.


Йиғилиш якунлари бўйича Комиссиянинг 34-мажлиси баённомаси имзоланди.