11:07, 02 Февраль 2024 | GMT +5
Қирғизистон бош вазири Digital Almaty форумининг ялпи мажлисида иштирок этмайди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистонга хизмат сафари билан келган Қирғизистон Вазирлар кабинети раиси Оқилбек Жапаров зудлик билан Бишкекка учиб кетди.

Бишкекдаги ИЭМдаги авария туфайли Қирғизистон Вазирлар кабинети раҳбари Оқилбек Жапаров Алматидаги иш сафарини бекор қилди ва зудлик билан ўз мамлакатига учиб кетди.
“Қирғизистон Вазирлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қосималиев Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида ва “Digital Almaty: Industry Х – келажакнинг рақамли эволюцияси” рақамли форумида иштирок этади”, - дейилади Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабарида.