Киокушинкай-кан каратэ бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон 115 та медални қўлга киритди

Алмати шаҳрида 33 давлатдан 700 нафар спортчи иштирокида киокушинкай-кан каратэ бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

киокушинкай-кан каратэ
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақа якуний куни катталар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Аёллар 5 та, эркаклар 8 та вазн тоифасида кураш олиб борди. Қозоғистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар, ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасидаги “ката” ва “кумитэ” йўналишлари натижаларига кўра Қозоғистон терма жамоаси 29 та олтин, 25 та кумуш, 61 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринда Россия (24 та олтин, 26 та кумуш, 47 та бронза). Кучли учликни Япония ёпади (10 та олтин, 7 та кумуш, 2 та бронза).

Кейинги жаҳон чемпионати 2025 йилда Японияда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар