Ким Чен Иннинг Россияга 6 кунлик ташрифи якунланди

Шимолий Корея
Фото: Yonhap

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга 6 кунлик ташрифини якшанба куни якунлаб, зирҳли поездда уйига қайтди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Россия матбуотининг хабар беришича, Ким Чен Инни олиб кетаётган поезд Россиянинг Узоқ Шарқидаги Артем шаҳридан жўнаб кетган. Поездни Россиянинг қатор расмийлари кузатиб қўйди, деб ёзади “РИА Новости”.

Хайрлашганда Ким Чен Ин қўлини бўлғаб, ҳурматини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга ташриф буюрди. Чоршанба куни “Восточний” космодромида икки давлат саммити бўлиб ўтди. Россиянинг Амур вилоятидаги космик марказда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Путин маҳаллий ахборот каналига КХДР билан ҳарбий-техникавий алоқалар ўрнатилиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, у Ким Чен Иннинг Россия ракета технологияларига жуда қизиқишини маълум қилди ва КХДРга ўз сунъий йўлдошини яратишда ёрдам беришга ваъда берди.

Шимолий Корея май ва август ойларида орбитага ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошини чиқаришга уринган, бироқ иккаласи ҳам муваффақиятсизликка учраган. Учинчи айғоқчи-сунъий йўлдош октябрь ойида учирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу Ким Чен Иннинг ҳокимият тепасига келганидан кейин хорижий давлатга қилган энг узоқ сафари ҳисобланади. Сафарга кетган вақтни ҳисобласак, Шимолий Корея етакчиси Россияда 8 кун бўлган.

Сўнгги хабарлар
telegram