13:36, 19 Ноябрь 2024 | GMT +5
Ким Чен Ин урушга тўлиқ тайёр туришга чақирди - KCNA
ASTANA. Kazinform - КХДР етакчиси Корея халқ армияси қўмондонлари ва сиёсий етакчилар учрашувида урушга тайёргарлик кўриш зарурлигини айтди. Бу ҳақда KCNA агентлиги хабар берди.
Ким Чен Иннинг фикрича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳаракатлари Корея ярим ороли тарихидаги энг кескин вазиятни юзага келтирди.
Шимолий Корея раҳбари минтақа “дунёдаги энг қайноқ нуқта”га айланганига эътибор қаратди. У урушга тайёргарлик ҳақида ҳам гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни эрталаб Шимолий Корея уч ҳафталик танаффусдан сўнг Жанубий Корея ҳудудига 40 га яқин ахлат шарларини учиргани ҳақида хабар берган эдик.