Қиличбозлик: жаҳон рейтингида етакчилик қилаётган қозоғистонликлар яна бир муҳим мусобақада иштирок этадилар
ASTANА. Кazinform — 12-14 ноябрь кунлари Швейцариянинг Берн шаҳрида қиличбозликликнинг шпага йўналиши бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.
Қозоғистон терма жамоаси яккалик ва жамоавий шпага мусобақаларида иштирок этади.
Яккалик баҳсларида Эльмир Алимжанов, Александр Федотов, Ансар Қасен, Руслан Қурбанов, Богдан Лукин, Кирилл Павлов, Кирилл Проходов, Вадим Шарлаимов ва Георгий Тинников мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Жамоавий баҳсларда Эльмир Алимжанов, Руслан Қурбанов, Кирилл Проходов ва Вадим Шарлаимов Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.
Таъкидлаш жоизки, октябрь ойида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси қиличбозлик бўйича Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида ғолиб бўлган эди. Ушбу ғалабадан сўнг, терма жамоа жаҳон рейтингида пешқадамлиқ қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.