Қозоғистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон қиличбозлик терма жамоаси Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълумотига таяниб хабар беради.

Қазақстандық семсерлесушілер Азия чемпионатында үш медаль жеңіп алды
Фото: ҰОК

Эркаклар ўртасида шпага бўйича шахсий баҳсларда Кирилл Проходов олтин медалга сазовор бўлди.

Финал беллашувида қозоғистонлик спортчи Гонконг вакили Вонг Пак Ю билан куч синашиб, 15:12 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионатнинг кумуш медали қозоғистонлик қиличбоз Кайша Жанибекка насиб этди. Ҳал қилувчи баҳсда у Гонконг вакили Жейн Саммер Ситга 8:15 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қозоғистон терма жамоасига яна бир медални Диляра Исабекова келтирди. У қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича шахсий баҳсларда учинчи ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медали бор.