КХШТнинг Астанадаги саммитида 5 давлат раҳбарлари иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Бош котиби Сергей Лебедев ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Мин 28 ноябрь куни Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида иштирок этиш учун таклиф олдилар. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

ОДКБ
Фото: Ақорда

Унга кўра, тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағанбетов иштирок этади.

Хабарда Арманистон вакилларининг исмлари тилга олинмаган. Аввалроқ Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян Арменпресс агентлигига Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Мудофаа вазирлари кенгаши, КХШТга аъзо мамлакатларнинг Хавфсизлик Кенгашлари котиблари қўмитаси йиғилишида иштирок этмаслигини маълум қилганди.

“Сессия давомида халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Қозоғистон Республикасининг КХШТга раислиги даврида Қозоғистон Республикасининг устувор вазифаларини бажариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, – дейилади ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин ҚР Президенти таклифига биноан Қозоғистонга давлат ташрифи билан келиши маълум қилинганди.

Сўнгги хабарлар