ҚР Президентнинг таклифига биноан Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади

ASTANA. Kazinform – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 27 ноябрь куни давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади.

Владимир Путин
Фото: kazpravda.kz

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россиянинг ХХ Минтақалараро ҳамкорлик форумида видеоконференция режимида иштирок этадилар.

28 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Учрашувда минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг асосий масалалари муҳокама қилинади. Йиғилиш якунларига кўра, бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Сўнгги хабарлар