КХШТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси Бишкекда бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – КХШТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси 2025 йилда Бишкекда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлисида айтиб ўтди.

Астана готова к проведению очередной сессии Совета коллективной безопасности ОДКБ
Фото: Акорда

“КХШТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясини 2025 йилнинг IV чорагида Қирғизистон Республикасида ўтказиш тавсия этилади. Агар эътироз бўлмаса, ушбу масалани келишилган деб ҳисоблайман ва тегишли протокол қарорини расмийлаштиришни таклиф қиламан. Ҳеч қандай эътироз йўқ”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси кичик ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтди. У ерда ҚР Президенти Қозоғистон раислик қилган даврда КХШТ олдидаги барча вазифалар бажарилганини айтди.

У, шунингдек, КХШТ коллектив хавфсизликни таъминлашга қаратилган самарали ва талабга эга халқаро тузилма сифатида фаолият юритаётганига эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар