ҚР Президенти: Қозоғистон раислик қилган даврда КХШТ олдидаги барча вазифалар бажарилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясини очиқ деб эълон қилди.
“Умуман олганда, Қозоғистон ташкилотга раислик қилган даврда КХШТ олдидаги барча вазифалар бажарилди. Устивор йўналишларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаганингиз ва биргаликдаги самарали фаолиятингиз учун катта миннатдорчилик билдираман.
Ҳурматли ҳамкасблар, азиз дўстлар! Бугун биз халқаро майдондаги ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашишимиз, унинг КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсирини баҳолашимиз керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президентнинг сўзларига кўра, бугунги сессияда Қозоғистоннинг ташкилотга раислиги даврида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади.
“Шунингдек, КХШТ доирасидаги ҳамкорликнинг кенг йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тинглаб, ўтган даврдаги фаолиятини сарҳисоб қиламиз. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясини раислик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда очиқ деб эълон қилишга ижозат бергайсиз”, – деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Россия Президенти Владимир Путин, КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағанбетов иштирок этмоқда.