Кейинги икки йилда Қозоғистонда 113 та янги спорт иншооти қурилади - вазир

спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Яқин икки йилда 113 та янги спорт иншооти қурилади ва 26 та иншоот реконструкция қилинади, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев Алмати шаҳрида яқинда қуриб битказилган олимпия ўқув-машғулот базасига ташриф буюрди.

Спорт иншооти 2300 нафар спортчига бир вақтнинг ўзида 23 та олимпия спорт тури билан шуғулланиш имконини беради. Ушбу иншоот йил давомида узлуксиз ишлайди.

“Спорт индустриясини ривожлантиришнинг стратегик йўналиши жисмоний тарбия ва спортни 2029 йилгача ривожлантириш концепциясидир. Мазкур ҳужжатда белгиланган асосий мақсадлардан бири спорт инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳолининг спорт билан шуғулланиш имкониятини оширишдан иборат. Келгуси икки йилда мамлакатимиз бўйича 113 та янги спорт иншооти қурилади, 26 та мавжуд объект давлат-хусусий шериклик механизми асосида таъмирланади”, — деди Ермек Маржиқпаев.

Сўнгги хабарлар
telegram