Кейинги ҳафтадан бошлаб Қозоғистондаги барча ўқувчилар мактабга боради

«Маълумки, «омикрон» билан боғлиқ вазият кескин ўсди. Ҳозир вазият назорат остида десак хато бўлмайди. Бир кунда 16 мингдан 2000 гача камайиб бормоқда. Шундай экан, айтишимиз мумкинки, буларнинг барчаси умумий аҳвол яхшиланиб бораётганидан яққол далолатдир», - деди Бош вазир ўринбосари.
«Шу муносабат билан 24 январдаги тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароит яратиш тўғрисидаги фармойишингиз туфайли уларга рухсат бериш учун асосий карантин чоралари бекор қилинди. Шу билан бирга, кечагина қозоғистонлик ва хориж фуқароларининг мамлакатимизга келиши муносабати билан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, максимал имтиёзлар берилмоқда. Келгуси душанба, 14 февралдан бошлаб барча мактабларни офлайн режимга ўтказишни режалаштирмоқдамиз», - деди Ерали Тоғжанов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай