Кенияда сув тошқинлари қурбонлари сони 289 нафарга етди
NAYROBI. Кazinform - Кенияда бир неча ҳафта давом этган кучли ёмғирлар қурбонлари сони 289 кишига етди, сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат расмийлари маълум қилди, деб хабар беради Xinhua.

Кения Миллий ҳукумати ички ишлар ва мувофиқлаштириш вазирлиги маълумотларига кўра, ёмғир оқибатида юзага келган ҳалокатли сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли 285.600 киши уйини тарк этишга мажбур бўлган, 412.336 киши эса ёмон об-ҳаводан зарар кўрган.
“Сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган тармоқлар транспорт, уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги бўлди”, — дейилади расмийларнинг Кения пойтахти Найробидаги баёнотида.
Расмийлар айни дамда шикастланган йўллар ҳолатини баҳоламоқда ва автомобиль йўлларининг муҳим қисмларини тиклаш ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш учун ресурсларни сафарбар қилмоқда.
Қайд этилганидек, сув тошқинлари келтирган катта зарар туфайли айрим мактаблар ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенияда сув тошқинлари қурбонлари сони 154 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.