Кенияда сув тошқинлари қурбонлари сони 154 кишига етди
Кенияда кучли ёмғир ва сув тошқинлари қурбонлари сони 154 нафарга етди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Синьхуага таяниб.
Кения ҳукумати вакили Исаак Мваура душанба куни кечқурун Кения пойтахти Найробида Шарқий Африка мамлакатининг бир қанча қисмларида Эль-Ниньо ёмғирлари оқибатида бир қанча йўллар ювилиб кетганини маълум қилди.
“Йўл таъмирлаш ишлари жабрланган ҳудудларда ёғингарчилик, сув сатҳи ва транспорт шароитига қараб амалга оширилмоқда”, – дея қўшимча қилди у.
И.Мваура шу ҳафтадан бошлаб 11 декабрга қадар бутун мамлакатда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.
Унинг қайд этишича, тинимсиз сув тошқинлари вабо ва бошқа сув билан юқадиган касалликлар тарқалишига олиб келган.
Соғлиқни сақлаш идоралари Кениянинг қирғоқ бўйидаги Ламу округида 103 та вабо ҳолатини тасдиқлади, натижада икки киши ҳалок бўлди.