13:47, 25 Август 2022 | GMT +5
Келгуси йил бошидан Қозоғистонда ОҲК ва энг кам пенсия миқдори оширилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда пенсиянинг энг кам миқдори 48 032 тенгедан 53 076 тенгегача ошиши мумкин. Бу ҳақда Молия вазирлигининг «Ашық» НҚА сайтида муҳокама учун эълон қилинган «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети» лойиҳасида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 1 январдан энг кам иш ҳақи миқдори – 60 000 тенге, давлат базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори – 21 907 тенге, пенсиянинг энг кам миқдори – 53 076 тенге деб белгилансин. Шунингдек, ёши ва ишлаган йиллари учун пенсия тўловлари 2023 йил 1 январдан бошлаб ажратиладиган маблағлар 10,5 фоизга оширилсин», - дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, кейинги йилнинг январ ойидан бошлаб ОҲК (1 ойлиқ ҳисобод-китоб кўрсаткичи) миқдори ортади. Бу йил 3180 тенге, 2023 йилда эса - 3450 тенге бўлади. Бюджет режасига кўра, энг кам яшаш даражаси - 40 567 тенге этиб белгиланади.