Келажакда Қозоғистон меҳнат бозорини нималар кутмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова 2030 йилгача бўлган даврдаги меҳнат бозорининг асосий муаммоларини айтиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ҳукумат йиғилишида вазир 2030 йилгача меҳнат бозорининг асосий вазифалари ёшларнинг меҳнатга киришини сезиларли даражада ошириш эканлигини айтди.

«Ҳозирда 2000 йилдан кейин ёки қулай демографик вазият даврида туғилганлар меҳнатга лаёқатли ёшга ета бошлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2030 йилга бориб мамлакат ишчи кучининг 74 фоизини миллениаллар ва Z авлод вакиллари ташкил этади», — дея тушунтирди Тамара Дуйсенова.

Бундан ташқари, вазир иқтисодда иш ўринларининг етишмаслигини муаммолардан бири деб атади. Сўнгги йилларда асосий иш берувчилар давлат ва квазидавлат секторидир.

Яна бир чақириқ технология ва инновацияларнинг тез тарқалишидир, бунда баъзи касблар йўқ бўлиб кетмоқда, бошқалари пайдо бўлмоқда ва баъзилари ўзгармоқда.

«Аниқланган вазифалар кадрлар тайёрлаш тизимини модернизация қилишни янада чуқурлаштириш зарурлигини белгилаб беради. Шу билан бирга, унинг асосини миллий малака тизими ташкил этади», — дея қўшимча қилди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар