ҚазМУ ёш олими GPS ўрнатилган ақлли қўлтиқ таёқ ясади

Ерзат Мирзахан
Фото: ҚазМУ матбуот хизмати

ALMATY. Кazinform — Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университети ёш олими кексалар учун ақлли ва кўп функцияли қўлтиқ таёқни ишлаб чиқди.

Университетнинг 1-босқич талабаси Ерзат Мирзахан томонидан ихтиро қилинган қурилма кексаларнинг зинапояга кўтарилишини осонлаштиради. Яъни, кекса одамлар зинапоянинг тутқичини иккита винт билан қисиб юқорига кўтарилишлари мумкин.

“Қурилманинг асосий хусусияти шундаки, бу ерда GPS ўрнатилган. Яъни, болалар ва қариндошлар телефондаги илова ёрдамида кекса она ёки отасининг қаердалигини билиб олишлари мумкин. Кекса одам кўчада йиқилиб тушса ҳам, унинг болаларининг мобил телефонига хабар келади. Шунингдек, бу таёқчага махсус лазер нури ўрнатилган. У яқинлашиб келаётган тўғон ва тўсиқларни аниқлаб, кексаларга овозли сигнал беради”, - дейди лойиҳа раҳбари Ерзат Мирзахан.

Бундан ташқари, қўлтиқ таёқ тунда юриш учун радио ва махсус чироқ билан жиҳозланган. Қўлтиқ таёқнинг умумий оғирлиги 300-400 грамм, узунлиги эса 1 метргача.

Ёш олимнинг сўзларига кўра, қўлтиқ таёқ арзон қурилмалардан тайёрлангани учун унинг бозордаги нархи ҳам паст.

Сўнгги хабарлар