22:39, 29 Июнь 2022 | GMT +5
Каспий саммитининг навбатдаги йиғилиши Эронда бўлиб ўтади
АSHKHABAD. Кazinform - Еттинчи Каспий саммити белгиланган муддатда Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилишда сўзга чиқиб, Каспий денгизи озиқ-овқат хабини яратишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Каспийбўйи давлатларининг олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ашхободга амалий ташриф билан борган эди.
Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркманистоннинг собиқ президенти, Халқ маслаҳати Миллий кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.