Қозоғистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади
Қозоғистон Президенти биринчи навбатда Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклаб, Туркманистоннинг у раҳбарлигида эришган ижтимоий-иқтисодий ютуқларини қайд этди.
Учрашувда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган 30 йиллик давр мобайнида биродарлик ва стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Туркманистон муносабатларига қўшган беқиёс ҳиссаси учун Гурбангули Бердимуҳамедовни Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади.
Шунингдек, у Халқ маслаҳати раиси сифатида бундан буён ҳам юрт равнақи, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида меҳнат қилишига ишонч билдирди.