Каспий қувур консорциуми фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги суд қарори жарима билан алмаштирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Россия Краснодар ўлкаси суди Каспий қувур консорциуми фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорини ўзгартирди ва уни жарима билан алмаштирди. Консорциум 200 минг рубль миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None
None

«200 минг рубл миқдоридаги жаримага ўзгартирилсин, қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин», — деди Краснодар ўлкаси суди судьяси.

Эслатиб ўтамиз, Новороссийск Приморск туман суди ҳужжатлардаги камчиликлар сабабли «КТК-Р» компанияси фаолиятини 30 кунга тўхтатиб қўйган эди.

Кейинроқ Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Қозоғистон нефти Каспий қувури консорциумининг қувур тармоғи орқали штат режимида экспорт қилинаётганини маълум қилди.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар