Каспий денгизи сатҳи 119 см кўтарилди

Каспий денгизи
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

ASTANА. Кazinform - Жорий йилда Каспий денгизининг шимоли-шарқий қисмида (Атирау вилояти) сатҳи 119 см кўтарилди, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

Матбуот хизмати хабарига кўра, апрель-май ойларида Ёйиқ дарёси орқали сув оқимининг кўплиги, шунингдек, Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимлик ҳамкорлигида қурилган қўшимча каналларда самарали таъсир этди.

Эслатиб ўтамиз, сув тошқини пайтида Ёйиқ дарёси орқали Каспий денгизига 7,4 миллиард куб метрга яқин сув юборилган. Атирау вилоятидаги “Қазсушар” филиали сел сувини денгизга оқизиш учун қўшимча каналлардан фойдаланган. Ўша каналлар орқали Каспийга 350 миллион куб метр сув келган.

“Қазсушар” мутахассислари томонидан барча каналларда тозалаш, мустаҳкамлаш ва бошқа ишлар амалга оширилди. Масалан, “Соколок” канали бўйлаб узунлиги 14,5 км бўлган қўшимча канал қазилиб, бу канал орқали сел суви Каспийга юборилган.

“Сел суви нафақат сув омборларига тўпланиб, балки 12,4 миллиард куб метр сув ҳавзалар, дарёлар ва табиий ўтлоқларга юборилди. Тошқин бошланганидан бери Балқаш кўлига 3,3 миллиард куб метр сув юборилган. Бундан ташқари, Шимолий Оролга сув юбориш ишлари давом этмоқда. Йил бошидан буён денгизга 1 миллиард 100 миллион куб метрдан ортиқ сув оқизилди”, — деди Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Нурлан Алдамжаров.

Сўнгги хабарлар