Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон Астанадаги Тожикистон қишлоқ хўжалиги кўргазма-ярмаркасига ташриф буюришди
Икки давлат раҳбарлари Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазма-ярмаркасига ташриф буюрди. Ушбу тадбир Қозоғистондаги Тожикистон маданияти кунлари доирасида бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбарлари эътиборига тожикларнинг миллий либослари, гиламлари, матолари, сопол безаклари, чолғу асбоблари тақдим этилди. Ярмаркада мева-сабзавот, мева консервалари ва қандолат маҳсулотлари ҳам намойиш этилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатларимиз иқтисодиёти бир-бирини тўлдиришини, шу боис Тожикистоннинг бугунги кўргазма-ярмаркаси Қозоғистонда катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.
Тадбир доирасида концерт дастурлари, турли ҳунармандчилик ва халқ касбларига оид маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари тожик халқининг миллий таомларидан татиб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон амалий ташриф билан Қозоғистонга келди.
Ушбу ташриф доирасида Президентлар кичик гуруҳда музокаралар олиб борди.
Давлат раҳбарлари Тожикистон халқ амалий санъати кўргазмасини ҳам томоша қилди.
Президентлар Қозоғистондаги Тожикистон маданият кунларини очиб, Астана Бош масжидига ташриф буюришди.