Қозоғистон ва Тожикистон президентлари кичик гуруҳда музокара ўтказди
«Сиз билан пойтахтимизда учрашганимдан хурсандман. Сизнинг ташрифингиз қардош мамлакатларимиз ўртасидаги чинакам дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик ҳақида гапиришга асос бор. Астанада тожик маданияти кунларининг очилиш маросимига сизнинг махсус ташрифингиз кўп нарсани англатади. Ташрифингизни юксак қадрлайман», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
«Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелули, таклифингиз, эътиборингиз ва меҳмондўстлигингиз учун катта раҳмат! Авваламбор, бугун мен сизлар билан икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилмоқчиман», – деди Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон.