09:01, 26 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистондаги Тожикистон маданият кунларини Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон очиб берди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги Тожикистон маданият кунларини Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон очиб берди, деб хабар беради Kazinform.
Ақорданинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси хабарига кўра, Давлат раҳбарлари Қозоғистонда Тожикистон маданият кунларининг очилиш маросимида иштирок этган. Тадбир икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилмоқда.
«Астана опера» театрида Тожикистоннинг «Зебо», «Гулрез», «Парасту» рақс ансамбллари, шунингдек, Амирджон Рўзи, Шарофат Усмонзода, Ситораи Кароматулло, Таҳмина Ниезова, Раҳматулло Ҳошим, Фотимаи Худойберди ва бошқа хонандалар чиқиш қилди» – дейилади хабарда.
23-26 август кунлари Қозоғистонда Тожикистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Тадбир доирасида тожик кинематографиясининг дурдонаси саналган «Рустам ва Суҳроб» бадиий филми намойиш этилди.