Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президентига ҳамдардлик билдирди
Давлат раҳбари ЎР Президенти Шавкат Мирзиёевга Чимкент-Самара трассасида содир бўлган автоҳалокатда саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Самара-Чимкент автомобил йўлида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлган эди. Volvo юк машинаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги Toyota-Аlhpard микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 7 нафар йўловчиси Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинасининг шинаси ҳаракатланаётганда ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатга чиқиб кетган ва шу ерда тўқнашув содир бўлган.